Al Qur'an-Alijon qori ovozlari va Shayx hazratlari tarjimalarida 179,000 so'm 299,000 so'm
«Қуръони Карим» (AL QURAN) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан юртимиз тарихида илк марта нашр қилинган ушбу Мусҳафи шарифга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» асарининг аудиоси ҳамда Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум томонидан ўқилган Қуръони карим тиловатининг 30 поралик аудио тасмаси QR kod орқали жойлаштирилган. «Al Quran Mass Media» томонидан нашр этилган ушбу Мусҳафи шариф Ҳафс ривоятига асосланган бўлиб, «Қуръоний тадқиқотлар бўйича «Ал-Ғавсоний» нашриёти (Дар ал-Ғавсоний ли ад-дирасат ал-қуръания) билан келишув асосида чоп этилган. Нашриёт: «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси Сана: 2025 йил Ҳажми: 624 бет